Menu Close

“Оёқларни сақлаб қолиш маркази” (ОСҚМ) бу юртимизнинг Тошкент шаҳрида илк маротаба очилган, қандли диабетнинг оёқда учрайдиган барча асоратларини даволашга мўлжалланган хусусий тиббиёт маркази ҳисобланади. Клиника ўз фаолиятини икки йўналишда олиб боради:

  1. Терапевтик йўналиш: оёқлар увишиши, оғриқлар, санчишлар, сезувчанликнинг бузилиши, совуқ қотишлар, жимирлашлар, қувватсизлик, оёқнинг озиб кетиши (ангио- ва нейропатия) ва шу кабилар.
  2. Жарроҳлик йўналиши: оёқдаги ҳар хил турдаги яралар (трофик яралар ҳам шулар жумласидан), йирингли яралар, некротик целлюлит, тўқима ўлиши(некроз), анатомик бирликнинг некрози (қорасон, гангрена) ва шу кабилар.

Бундан ташқари марказимизда қандли диабети бўлмаган касалларда  юмшоқ тўқима йирингли касалликлари: фолликулит, фурункул, карбункул, абсцесс, флегмона, гидроденит, аденофлегмона, йирингли артрит каби касалликлар ҳам даволанади. Ёпилган томирлар бизнинг ҳамкоримиз томонидан бажарилади.

Бундай марказлар Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ва Грозный шаҳарларида ташкил этилган. ОСҚМ бу марказлар билан ҳам ўз ишини мувофиқлаштириб туради.

Марказ «HAPPY LIFE» хусусий клиникаси таркибида ташкил этилган бўлиб, ўз ичига жарророҳлик инфекцияси бўйича жарроҳ, эндокринолог, томир жарроҳи, кардиолог, интервенцион жарроҳ, анестезиолог, подиатристларнинг бир жамоа бўлиб ишлашига асосланган. Клиника энг охирги русумдаги барча керакли жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Жамоа ўз ишини 15 йил давомида уч мингдан ортиқ оёқ яралари ва қорасон ташҳиси билан оғриган касалларни даволаш натижаларига таянган ҳолда олиб боради.

Жамоа сардори Россия Федерацияси мутахассиси, тиббиёт фанлари фалсафа доктори Сафаров Хайриддин Чориевич шу соҳада 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, ўз иш фаолияти давомида ушбу соҳада дунёдаги барча илғор ғоялардан, охирги нусхадаги асбоб-ускуналардан, юқори самарали бойлов материалларидан ва Ўзбекистонда илк маротаба замонавий ярани бойлаш усулидан фойдаланади.

Жамоа мақсади, бу кўрсаткичларни ривожланган давлатлар кўрсаткичларига олиб чиқишдан иборат.