Menu Close

Сафаров Хайриддин Чориевич

1976 йил Бухоро шаҳрида туғилган.   1998 йил Алтай Давлат Тиббиёт Университетининг “даволаш иши” факультетини аъло баҳоларга битирди. 2000 йил Бухоро Давлат тиббиёт институтида жарроҳлик мутахассислиги бўйича клиник ординатурани битирди. 2001 йилдан 2002 йилгача Россия Федерацияси Бийск шаҳри тиббиёт бирлашмасида жарроҳ бўлиб ишлади, 2002 йилдан 2004 йилгача Россия Федерацияси, Якутия Республикаси, Жиганск тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида бўлим мудири лавозимида фаолият олиб борган. Узоқ шимол кам сонли миллатлар соғлиғини сақлашда қўшган ҳиссаси ва хизматлари туғрисида газеталарда бир қатор мақолалар чоп этилди ҳамда камтарона меҳнатлари инобатга олиниб  кумуш медал билан тақдирланди.

Хайриддин Чориевич 2005 йилдан 2019 йилгача Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасида жойлашган Республика йирингли жарроҳлик ва қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари марказида жарроҳ ва СКАЛ бўлим мудири лавозимида ишлаб келди. Ўз иш фаолияти давомида ТТАнинг ўқув, илмий, клиник ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келди. Шифокор ўз устида мунтазам ишлаб, Москва шаҳридаги машҳур академик ва профессорлар – академик Покровский Анатолий Владимирович ҳамда профессор Шиповский Владимир Николаевичлар қўл остида малакасини ошириб келмоқда.

Сафаров Хайриддин Чориевич – тиббиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), ўндан ортиқ илмий мақолалар муаллифи бўлиб, ўз йўналиши бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.