Menu Close

Ўзбекистонда қандли диабетнинг оёқда кузатиладиган асоратларини даволашга мўлжалланган илк жарроҳлик маркази очилди!

Ватанимизда илк маротаба қандли диабет касаллигида учрайдиган асоратлар (оёқ, бармоқ сезувчанлигининг бузилиши, йиринг, қорасон ва бошқалар)ни даволашга мўлжалланган жарроҳлик маркази Тошкентда, хусусий клиника таркибида очилди.

Шифокорлар оёғингизни кесиш керак дейишяптими – хулоса чиқаришга шошилманг. Бу мақола билан танишиб чиққанингиздан кейин фикрингиз ўзгариши мумкин.

Халқимиз орасида қандли диабет касаллиги тўғрисида кўпчилик маълум миқдорда маълумотга эга. Афсуски, унинг аксарият ҳолатларда беморнинг ҳаёт сифатининг пасайишига, ногиронликка сабаб бўлувчи асоратлари ҳақида етарли билимга эга эмас.

Қандли диабет хасталигининг асоратларидан бири бу – «диабетик товон» («диабетик тўпиқ») синдроми. Бу асорат қандли диабет билан оғриган касалларнинг 16-18%да учрайди. Бу сўз билан умумлаштириб, қандли диабетда бемор оёғида учрайдиган барча ўзгаришлар (оёқларнинг озиб кетиши, оёқлардаги бармоқ, тирноқ ва тукларнинг зарарланиши, совуқ қотиши, санчиқлар, увишишлар, қувватсизлик, сезувчанликнинг пасайиб бориши, товон ёриқларининг пайдо бўлиши, шилинган, трофик ва узоқ битмайдиган яра ҳосил бўлиши, некроз ва кўпчилик ҳолатларда ампутацияга сабаб бўлувчи гангрена) тушунилади. Бундай ўзгаришлар кўпчилик ҳолатларда оёқ бармоқларидан, айниқса биринчи бармоқдан ва жимжилоқдан, тирноқлар ёнидан, оёқнинг товон соҳасидан бошланади. Бу ўзгаришлар атрофида яллиғланиш белгиларини яъни шиш, қизариш, оғриқ, маҳаллий ҳароратнинг кўтарилишини ва бошқаларни кўриш мумкин.

Бу ўзгаришлар асосида узоқ муддат давомида қондаги қанд миқдорининг меъёридан баланд туриши оқибатида келиб чиқадиган диабетик нейропатия (оёқдаги асаб толаларининг зарарланиши), микро- ва макроангиопатия (кичик ва катта қон томирларнинг зарарланиши) ётади.

Оёқларни сақлаб қолиш маркази (ОСҚМ) Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида очилиб, асосан оёғида кесилиш хавфи билан кечаётган яра, некроз ёки қорасон бўлган касалларга махсус тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган хусусий жарроҳлик маркази ҳисобланади.

Марказ «HAPPY LIFE» хусусий клиникаси таркибида ташкил этилган.

Жамоа сардори Россия Федерацияси мутахассиси, тиббиёт фанлари фалсафа доктори Сафаров Хайриддин Чориевич шу соҳада 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, ўз иш фаолияти давомида дунёдаги барча илғор ғоялардан, охирги нусхадаги асбоб-ускуналардан, юқори самарали бойлов материалларидан ва Ўзбекистонда илк маротаба ярани замонавий бойлаш усулидан фойдаланади.

Жамоа ўз ишини 15 йил давомида уч мингдан ортиқ оёқ яралари ва қорасон ташхиси билан оғриган касалларни даволаш натижаларига таянган ҳолда олиб боради.

Марказ иши қуйидаги «муваффақиятли даволаш негизлари»га асосланган:

1.Қандли диабетда оёқларда учрайдиган асоратларни даволаш тактикаси ва алгоритмини ҳар бир касал учун алоҳида тузиш (индивидуал ёндашиш);

2. Мультидисциплинар ёндашув – муваффақиятли даволаш негизларидан яна бири. Ҳозирги даврга келиб тиббиёт ривожланиши шу даражага етганки, касалликлар ва уларнинг асоратлари, уларга ташхис қўйиш ва даволаш усуллари тўғрисидаги маълумотлар жуда ҳам кенгайиб боряпти. Тиббиёт соҳасининг ўзида дунёда ҳар 3 дақиқада битта янгилик яратилади. Бундай катта ахборот оқимини бир ёки бир неча шифокор ўзлаштириб бориши ақлга сиғмайди. Шунинг учун биз (йиринглар бўйича мутахассис жарроҳ, томир жарроҳи, интервенцион жарроҳ, эндокринолог, кардиолог, подиатр(подиатрист), невропатолог ва бошқалар) бир жамоа бўлиб ишлаймиз.

3. Замонавий, ўз исботини топган, шифокор ва касаллар ишончини қозонган, юқори самарали, зарарсиз, ва ножўя таъсирлари минимал бўлган дори воситалар ёрдамида даволаш.

4. Жарроҳлик муолажалари миниинвазив, орган ва тўқималарни максимал сақлаб қолувчи, замонавий, энг сўнгги нусхадаги асбоб-ускуналарда кўп йиллик тажрибага эга мутахасисслар томонидан бажарилиши.

Марказда оёқларни сақлаб қолиш учун зарур бўлган барча мураккаб операциялар дунё стандартларига мос равишда бажарилади. Керак бўлган ҳолларда операция икки ёки уч этапда олиб борилади.Операция пайтида жароҳатни ультратовуш ёрдамида кавитациялаш, паст қувватли лазер нурлари ёрдамида нурлаш йўлга қўйилган.

Яраларни водород пероксиди билан ювиш, фурациллин суюқлиги билан чайиш, мазли бойламлар қўйиш(левомеколь) кам самарали, кўп ҳолларда фойдасиз ва айрим ҳолатларда зарарли эканлиги ўз исботини топган.

Бизнинг марказимизда яралар «gauze suction» усулида қайта бойланади. Яраларни даволашда ривожланган давлатларда ишлаб чиқарилган, яра битиши учун максимал қулай муҳит яратадиган интерактив полиакрилатли, гидроколлоидли, алгинатли махсус бойламлар, бактериал биоплёнкани эритувчи ва кенг кўламли бактерия ўлдирувчи(бактериоцид) суюқлик ва геллар ишлатилади.

Яраларни махсус вакуум ёрдамида манфий босим билан даволаш самарали эканлиги бутун дунёда ўз исботини топган ва бизда кенг қўлланилади.

Келажакда йирингли яраларни тирик стерил жарроҳлик личинкалари билан даволаш (maggot therapy, larval therapy) режалаштирилган. Бу усул Америка, Европа, Малайзия, Эрон давлатларида кенг тарқаляпти.

Жамоа максади ампутациялар сонини пасайтириб, бу кўрсаткичларни ривожланган давлатлар кўрсаткичларига олиб чиқишдан иборат.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 19-квартал, Деҳконобод кўчаси, 12а-уй.

Телефон: +99897 7771208; +99899 4041208; +99871 2079500

Сайт: www.safarov.uz

E-mail: docsaf@mail.ruinfo@safarov.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan